Исроилда ўзбекистонликлар учун янги иш йўналишлари муҳокама қилинди
2026-08-26 17:00:00 / Янгиликлар

🤝Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди.
Мулоқотда ҳамюртларимизни Исроилга ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш, танлов жараёнларини такомиллаштириш ва номзодлар харажатларини камайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Исроил томони ўзбекистонлик ходимларни қурилиш ва парваришлаш соҳаларидаги фаолиятини ижобий баҳолаб, қишлоқ хўжалиги, тиббий ёрдам ва техник касблар бўйича ҳам ҳамкорлик имкониятлари мавжудлигини билдирди.
Шунингдек, Исроил Аҳоли ва иммиграция бошқармаси (PIBA) раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.

