Кореядан меҳнат шартномалари келди: номзодларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда
2026-08-14 17:20:00 / Янгиликлар

Корея Республикасида E-9 визаси асосида ишлаш учун ушбу мамлакатнинг SPAS электрон базасида маавжуд номодларга йилнинг учинчи танлови айни кунларда давом этмоқда.
Танловнинг 5–11 август кунлари ўтказилган босқичи якунларига кўра, кореялик иш берувчилар томонидан танланган ҳамюртларимизга меҳнат шартномалари келди.
📄 Жумладан:
🏭 ишлаб чиқариш соҳасида — 213 та;
🛎 хизмат кўрсатиш соҳасида — 11 та;
🏗 қурилиш соҳасида — 2 та меҳнат шартномаси.
Айни пайтда Кореяга ишга кетиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетмоқда.
Шу билан бирга, 12–19 август кунлари қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, хизмат кўрсатиш, балиқчилик ва қурилиш соҳалари бўйича номзодларни иш берувчилар томонидан танлаш жараёни давом этяпти.
🤝Танлов натижалари ва навбатдаги меҳнат шартномалари бўйича янгиликларни кузатиб боринг.
Эслатиб ўтамиз Жанубий Корея Е9 визаси асосида 17 та хорижий давлатга иш ўрни ажратади.
