«Ватан садоси»: ижодий ишлар тайёр, энди сўз — ҳакамларда!
2026-08-14 14:35:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги томонидан эълон қилинган «Ватан садоси» кўрик-танлови доирасида иштирокчилардан ижодий ишлар қабул қилиш жараёни якунланди.
🎬Ватанга муҳаббат, соғинч ва миллий қадриятлар акс этган ижодий ишлардан айрим лавҳаларни ушбу видеода жамладик.
Барча иштирокчиларнинг ишлари ғолибларни аниқлаш учун Маданият вазирлигининг махсус комиссиясига тақдим этилди.
🏆Комиссиянинг якуний хулосасига кўра, ғолиблар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида эълон қилинади.
Кимлар ғолиб бўлади? Кузатишда давом этинг!
