6 сентябрга қадар республика бўйлаб «Долзарб 40 кун» тадбирлари ўтказилмоқда
2026-08-03 18:30:00 / Экофаол ходим

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 28 июлидан 6 сентябрига қадар республика бўйлаб «Долзарб 40 кун» тадбирлари доирасида ободонлаштириш ва санитария-тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирларнинг асосий мақсади ҳудудларда санитария-тозалаш ишларини янада кучайтириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришдан иборат.
