570 МИНГДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ
2026-08-14 09:10:00 / Янгиликлар

2026 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди.
💼 Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича:
— 622 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб,
— жами 570 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди.
Давлатлар кесимида:
Россия Федерациясида -- 375 та холат;
Туркияда - 129 та холат;
Корея - 85 та холат;
Бошқа давлатларда - 33 та холат.
383 нафар ҳамюртимизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилар дан қайтариб олинди.
Давлатлар кесимида:
Россия Федерациясида - 182 та холат;Туркияда - 185 та холат;
Қозоғистонда - 11 та холат;
Кореяда - 5 та холат.
