Мактабдан — Германия клиникаларигача: 1 500 та грант ўрни
2026-08-12 18:45:00 / Эълонлар

Тиббиёт соҳасини танлаган ёшларни техникумда ўқиш давридан бошлаб Германияда ишлашга мақсадли тайёрлаш имконияти ҳақида биласизми?
📚 Қўшма таълим дастури доирасида Ўзбекистон бўйлаб танлаб олинган 20 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумининг «Ҳамширалик иши» йўналишига 2026–2027 ўқув йили учун 1 500 та грант ўрни ажратилди.
Дастур иштирокчилари 3 йил давомида:
🔹 ҳамширалик йўналишида касбий билим ва кўникмаларни эгаллайди;
🔹 немис тилини чуқурлаштирилган тарзда ўрганиб, B2 даражадаги халқаро сертификат олишга тайёрланади;
🔹 Германия тиббиёт соҳаси талабларига мос махсус касбий фанларни ўзлаштиради;
🔹 ўқишни тамомлагач, Германия клиникаларида ишлаш учун иш берувчилар танловларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
🎯 Мақсад — ёшларни техникумда ўқиш давридан бошлаб Германия меҳнат бозори талабларига мос равишда касб ва тилга тайёрлаш.
📍 Ҳужжатлар Республика бўйлаб Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида қабул қилинмоқда.
🗓 ҚАБУЛ МУДДАТИ:
10 августдан 10 сентябргача
🔗 Ҳужжатларни онлайн топшириш: my.edu.uz
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб боринг!
