2 888 нафар ҳамюртимизни Ватанга қайтариш учун қарийб 10 млрд сўм ажратилди
2026-08-11 16:55:00 / Янгиликлар

2024 йилда ишлаш мақсадида Санкт-Петербургга кетган ҳамюртимизнинг жорий йил март ойидан оиласи билан алоқаси узилган эди.
Ўрганишлар натижасида унинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилгани ва қаровсиз қолгани аниқланди. Миграция агентлиги кўмагида ҳамюртимиз Санкт-Петербург — Тошкент рейси орқали Ватанга қайтарилди.
📊 Жорий йилнинг ўтган 7 ойида Миграция агентлиги томонидан хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди.
Жумладан:
🔹 1 306 нафар — мураккаб молиявий аҳволда қолган фуқаролар;
🔹 518 нафар — болали аёллар;
🔹 1 022 нафар — болалар;
🔹 42 нафар — махсус тиббий ташиш (ётқизилган ҳолда) орқали.
🏥 Тиббий кузатув талаб этилган фуқароларнинг 15 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида олиб келинди.
Ватанга қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа зарур харажатлар учун Миграция жамғармасидан жами 9 млрд 936 млн сўм маблағ сарфланди.
Чет элда ишлаш даврингизда мураккаб вазиятда қолсангиз бизга мурожаат қилиш тартиби ва ёрдам турлари бу ҳаволада.
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!
