“Ҳурматсизлик ниятида олмагандим” — ўзбекистонлик аёл Россия давлат рамзлари туширилган пойандоз ҳақида
2026-08-08 14:00:00 / ОАВ биз ҳақимизда
Нижний Новгороддаги рейд давомида аниқланган ҳолат юзасидан Россияда жиноят иши қўзғатилмай, Ўзбекистонга қайтарилган аёл воқеа тафсилотларини сўзлаб берди.
У пойандозни ҳурматсизлик ниятида олмаганини, воқеа бундай тус олишини кутмаганини маълум қилди.
“Аллоҳимга шукур. Президентимга минг бор шукур айтаман, ташаккур билдираман. Барибир ўз юртимизга келмайди ҳеч нарса. Раҳмат, ҳамма мен учун жон куйдирди. Аллоҳ рози бўлсин дейман улардан. Роса хавотир олдим, фарзандларим ёш эди. Ҳамма мусофирларга эҳтиёт бўлишини айтаман, бундай нарсани қайтарилмаслигини хоҳлайман. Чунки мен ҳам ёмон ниятда ё бир ҳурматсизлик ниятида олмагандим у нарсани. Воқеа шунақа бўлиб кетади деб, ҳам ўйламагандим”, деган у.
Батафсил — https://daryo.uz/T6dcYAsvg
Манбалар: @TezkorxabarUz_official, @migrantlar24.
