ЯПОНИЯДА ҲАЙДОВЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА ГРАНТ ДАСТУРИГА НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ БОШЛАНДИ
2026-08-05 20:00:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги, Япониянинг "Onodera User Run" ва "Willer Express" компаниялари ҳамкорлигида тажрибали ҳайдовчиларни Японияга тезюрар автобус ва юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишга таклиф қилади!
📚 Талаблар қандай?
🔹 Ёш: 21–35
🔹 Ҳайдовчилик гувоҳномаси: D, CE ёки BC тоифаларидан камида биттаси (номзод ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига камида 2,5 йил бўлган ва гувоҳнома олганидан сўнг Ўзбекистонда камида 3 ой яшаган бўлиши шарт.)
🔹 Ўқиш: 7,5 ойлик бепул интенсив япон тили ва касбий тайёргарлик курси
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй. Халқаро тил ва кўникмалар мактаби.
🏘 Миграция агентлиги томонидан бепул ётоқхона билан таъминланади.
💰 Маош: Бугунги курс бўйича ҳисоблаганда, барча устама ва бонуслар билан умумий даромад 1 350–2 800 АҚШ долларигача етади.
🏠 Японияда таъминланади:
Ишчи виза, тиббий ва ижтимоий суғурта ҳамда турар жой масаласида ёрдам.
🧑💻 Танлов жорий йил август ойининг иккинчи ярмида ОНЛАЙН СУҲБАТ асосида ўтказилади.
✍️ Жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ анкетани тўлдиринг!
📱 Батафсил маълумот учун @Our_Xurshid Telegram профилига мурожаат қилинг.
📢 Яқинларингизга тарқатинг!
📰 Сўнгги янгиликларни "XORIJDA ISH" Telegram канали орқали кузатиб боринг.
