📣 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
2026-08-04 14:10:00 / Эълонлар

⚠️ Қатор давлатларда хорижий ишчиларни қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу сизнинг ҳаётингизга, эркинлигингизга ва келажагингизга хавф солади.
🚫 Қатъий равишда тақиқланади:
▪️ қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
▪️ ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
▪️ хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
▪️ шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш (вербовка) таклифларига розилик бериш.
Муҳим маълумот:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
🛡 Хавф туғилганда нима қилиш керак?
Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентлигининг ваколатхоналарига мурожаат қилинг.
Ҳаётингиз ва эркинлигингизни асранг. Фақат қонун доирасида ҳаракат қилинг!
📲 Яқинларингизга улашинг!
📢 Сўнгги янгиликлар ва хорижда ишлаш имкониятларидан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг.
