Москва шаҳридаги назорат тадбирлари юзасидан расмий ахборот
2026-07-30 10:15:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Оммавий ахборот воситаларида 2026 йил 27 июль куни Москва шаҳри, Очаково-Матвеевский туманидаги қурилиш объектларидан бирида ўтказилган назорат тадбирлари акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига чиқиб, вазиятни ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур объектда 320 нафардан ортиқ хорижий фуқаро, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси билан ҳамкорликда вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Миграция агентлиги хориждаги ҳамюртларимизнинг меҳнат ва қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органидир.
Агар рейдлар ёки бошқа ҳолатлар давомида меҳнат ва бошқа қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, Миграция агентлигига мурожаат қилинг. Зарурат туғилганда Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 000 АҚШ долларигача адвокат хизматлари харажатлари қоплаб берилади.
Агентликнинг Россия Федерациясида 15 дан ортиқ адвокатлик компаниялари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
Мурожаат учун:
📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 ҳуқуқий ёрдам боти: @huquqiy_yordam_uzbot
Москва шаҳридаги Миграция агентлиги ваколатхонаси:
📍 Манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2-уй (м. «Полянка»)
📍 Локация
📞 +7 (925) 045-47-44
Заруратга қараб фуқароларга 30 кунгача бепул вақтинча яшаш жойи ҳам тақдим этилади.
