РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-07-30 14:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ижтимоий тармоқларда фуқаро C.Ш.А. томонидан турмуш ўртоғи Ф.Ш.Х.нинг жорий йилнинг 12 июль куни Россия Федерациясининг Владимир вилоятига ишлаш мақсадида жўнаб кетгани, 14 июль куни манзилига етиб боргач у билан алоқа узилгани ҳамда ҳозирги кунга қадар унинг қаердалиги номаълум бўлиб қолаётгани юзасидан амалий ёрдам сўраб йўлланган мурожаат Миграция агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий филиали томонидан қабул қилиниб, белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаат юзасидан Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан тезкор ҳамкорлик йўлга қўйилиб, фуқарони аниқлаш ҳамда унинг ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида Россия Федерациясининг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда тегишли чораларни кўриш учун зарур маълумотлар юборилди.
Ҳозирги кунда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаронинг эҳтимолий жойлашган ҳудуди юзасидан маълумотлар аниқланиб, улар ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда текширилмоқда.
Шунингдек, мурожаат муаллифи билан Миграция агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий филиали томонидан доимий алоқа ўрнатилган бўлиб, ўрганиш жараёнида аниқланаётган маълумотлар ўзаро алмашиб борилмоқда.
Мазкур мурожаат Агентлик томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, фуқаронинг ҳолатига тўлиқ ойдинлик киритиш ҳамда зарур амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
