Skill Test: Кореяда ишлаш сари муҳим босқич
2026-07-28 20:10:00 / Янгиликлар

Жанубий Кореянинг EPS дастури доирасида жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган EPS-TOPIK назарий имтиҳонидан муваффақиятли ўтган 1 878 нафар номзод учун бугундан Skill Test (малака имтиҳони) бошланди.
Мазкур босқичда номзодларнинг касбий кўникмалари, амалий маҳорати ва ишга тайёрлик даражаси баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, Skill Test'дан муваффақиятли ўтишнинг ўзи Корея Республикасида ишга жойлашишни кафолатламайди. Номзодлар натижаларига кўра Кореянинг SPAS электрон иш изловчилар базасига киритилади ва икки йил давомида кореялик иш берувчилар томонидан ўтказиладиган танловларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.





