Хорижда ишлаётган ва ишлаган фуқаролар учун онлайн сўровнома
2026-07-24 12:30:00 / Эълонлар

🌍 Халқаро миграция ташкилоти (IOM) «Марказий Осиёда меҳнат миграцияси дастури» доирасида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида онлайн сўровнома ўтказмоқда.
📊 Сизнинг фикрингиз муҳим! Жавобларингиз хорижда ишлашга тайёрланаётганларнинг эҳтиёжларини чуқурроқ ўрганиш, уларга тақдим этилаётган ахборот ва имкониятларни янада такомиллаштириш ҳамда амалий ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
📝 Сўровнома қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
• сафаролди тайёргарлик;
• иш қидириш жараёни;
• ахборот манбаларидан фойдаланиш;
• меҳнат шартномалари;
• молиявий саводхонлик.
❓ Иштирок этиш учун ҳавола👇
🔗 https://forms.gle/LFJi2MDdBiw1pteV8
🔒 Барча жавоблар тўлиқ аноним сақланади ва фақат умумлаштирилган таҳлил мақсадларида фойдаланилади.
🤝 10 дақиқа вақтингизни аяманг! Сизнинг иштирокингиз келгусида хорижда ишлашни режалаштираётганлар учун янада самарали шароит ва имкониятлар яратилишига ҳисса қўшади.
📢 Сўнгги янгиликлар ва хорижда ишлаш имкониятларидан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг.
