Оилангиз билан Беларусда яшаб, расмий ишлаш имконияти!
2026-07-24 10:50:00 / Эълонлар

📢 Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида эришилган олий даражадаги келишувлар ўзининг амалий натижасини бермоқда.
🤝 Беларусьнинг йирик корхона ва ташкилотлари томонидан юртдошларимиз учун юзлаб бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.
👨👩👧 Ушбу лойиҳа доирасида нафақат ишлаш, балки оила аъзоларингиз билан Беларусда яшаш имконияти ҳам мавжуд.
💵 Иш ҳақи касбий малака ва тажрибага қараб 700 АҚШ долларидан бошланади ҳамда юқори малакага эга мутахассислар учун янада юқори даромад таклиф этилади.
Йўналишлар:
🔹 Қурилиш
🔹 Қишлоқ хўжалиги
🔹 Трактор ҳайдовчиси
🔹 Юк автомобили ҳайдовчиси
🔹 Ўрмон хўжалиги
🔹 Чорвачилик
🔹 Экскаватор бошқарувчиси
🔹 Ветеринария
🔹 Пайвандлаш
🔹 Металлни қайта ишлаш
Номзодларга талаблар:
✅ 18–50 ёш
✅ Ҳайдовчилик ва махсус техникалар бўйича вакансиялар учун тегишли гувоҳнома ёки малака ҳужжати
❌ Россия Федерациясига кириш тақиқи бор фуқаролар мазкур дастурда иштирок эта олмайди.
Иш берувчи томонидан қуйидаги харажатлар қопланади:
✈️ Беларусьга авиачипта ёки йўл харажатлари;
🏠 Бепул ётоқ жой;
📄 Ҳужжатларни расмийлаштириш.
⚠️ Муҳим!
Беларусга мустақил равишда борган фуқаролар муносиб иш топишда қийинчиликка дуч келиши мумкин.
Шу сабабли ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлашиш сизга ишончли иш берувчи, расмий меҳнат шартномаси ҳамда давлат назоратидаги хавфсиз меҳнат фаолиятини кафолатлайди.
📞 1282 қисқа рақами орқали батафсил маълумот олинг.
📝 Ишлаш истагида бўлганлар қуйидаги ҳавола сўзи устига босиб ариза қолдиришлари мумкин👇
🔗 ҲАВОЛА
📢 Сўнгги янгиликлар ва хорижда ишлаш имкониятларидан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг.
