“VISIO PRIMUS BANDLIK AGENTLIGI" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
2026-07-24 10:30:00 / Янгиликлар

“VISIO PRIMUS BANDLIK AGENTLIGI" га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2026 йил 6 февралда берилган 1361054 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 23 июлдаги 3036143-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар “VISIO PRIMUS BANDLIK AGENTLIGI" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 24-августга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 171, 711)
