Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Элёр Тоштемиров Ўзбекистоннинг Беларусдаги Элчихонаси вакиллари билан биргаликда Минск автомобиль заводида (МАЗ) бўлди.
2026-07-17 13:00:00 / Янгиликлар

Белорусда хизмат сафарида бўлиб турган Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Элёр Тоштемиров Ўзбекистоннинг Беларусдаги Элчихонаси вакиллари билан биргаликда Минск автомобиль заводида (МАЗ) бўлди .
Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини МАЗга ишга қабул қилиш тартиби, номзодлар билан суҳбат жараёнлари, иш жойида ўқитиш ва янги муҳитга мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.
🏭 Шунингдек, яшаш ва ишлаш шароитлари билан танишиш мақсадида ишлаб чиқариш цехлари, ошхона, ётоқхона ва бошқа ижтимоий объектлар кўздан кечирилди.
Бугунги кунда мазкур корхонада 120 дан ортиқ ҳамюртимиз ўртача 800 - 1000 АҚШ доллари миқдорида маош олган ҳолда иш фаолиятини олиб бормоқда. Улар билан ҳам учрашув ўтказилиб меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя этиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.




