Миграция агентлигига 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида келиб тушган мурожаатлар ҳамда уларнинг ижроси юзасидан БРИФИНГ
2026-07-16 12:00:00 / Брифинглар
Мурожаатларнинг аксарияти белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Жумладан, 35 минг 763 таси бўйича тегишли чоралар кўрилди, 9 минг 377 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, 37 та мурожаат тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 77 таси айни пайтда ўрганиш жараёнида, 9 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди ва 7 таси рад этилди.
Фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтириш мақсадида Агентлик раҳбарияти томонидан 40 дан ортиқ сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда 800 нафардан зиёд фуқаро иштирок этди.
Сайёр қабулларда билдирилган мурожаатларнинг асосий қисми хорижда ишлаш масалаларига тўғри келди. Жумладан, 500 нафар фуқаро хорижга ишга жўнаш, 150 нафари касб-ҳунар ва тил ўрганиш, 100 нафари хорижда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошларга ёрдам кўрсатиш, қолган 50 нафар фуқаро эса бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Агентликка келиб тушган умумий Мурожаатларнинг таҳлилига кўра ҳам энг кўп мурожаатлар хорижда ишлаш билан боғлиқ масалаларга тўғри келмоқда. Хусусан:
– хорижга ишга жўнаш масалалари бўйича – 40 минг 392 та;
– хусусий бандлик агентликлари фаолияти билан боғлиқ – 3 минг 565 та;
– хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларга ёрдам бўйича – 244 та;
– хориждаги фуқароларга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича – 389 та;
– иш ҳақини ундириш масаласида – 196 та;
– Агентликка тўланган маблағни қайтариш бўйича – 100 та;
– бошқа масалалар юзасидан эса 384 та мурожаат келиб тушган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Фарғона вилоятидан – 9 минг 410 та, Бухоро вилоятидан – 4 минг 797 та, Тошкент шаҳридан – 4 минг 212 та, Самарқанд вилоятидан – 4 минг 200 та ва Хоразм вилоятидан – 4 минг 40 та келиб тушган.
Шунингдек, Агентликнинг Call-маркази ва 1282 қисқа рақами орқали биринчи ярим йилликда 66 минг 240 та қўнғироқ қабул қилиниб, фуқароларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, Агентликнинг фронт-офислари орқали 7 минг 398 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат хизмати кўрсатилди.
Умуман олганда, келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш, фуқароларга тезкор ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг муаммоларини қонуний ҳал этиш Агентлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Эътиборингиз учун раҳмат.
