МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИГА ТАЙЁРМИСИЗ?
2026-07-11 14:10:00 / Эълонлар

💪 Корея Республикасида меҳнат фаолиятини бошлаш йўлидаги энг муҳим босқичлардан бири — Skill Test (малакани баҳолаш имтиҳони).
📆 Имтиҳонлар 28–31 июль кунлари Корея иш берувчилари томонидан ўтказилади.
📍 Манзил ҳақида қўшимча маълумот берилади.
📚 Миграция агентлиги томонидан ҳудудий филиалларда бепул тайёрлов машғулотлари ташкил этилган. Имкониятдан унумли фойдаланинг!
📍 Ҳудудий филиаллар 👉 манзиллари 👈
🎥 Шунингдек, ўзбек тилидаги видео дарслар орқали мустақил тайёргарлик кўришингиз мумкин.
🎯 Бу синов фақат билим эмас, балки интилиш, тайёргарлик ва ишончни ҳам баҳолайди. Бор кучингизни намоён қилинг ва режаларингиз сари дадил қадам ташланг!
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
