“ORZU BRIDGE ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИГИ” МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
2026-07-09 18:20:00 / Янгиликлар

“ORZU BRIDGE ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИГИ”га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2026 йил 8 январда берилган 1302693-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 8 июлдаги 2951395-сонли аризаси асосида тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланади.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар “ORZU BRIDGE ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИГИ” билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 10 августга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақамлар: 171, 711)
📲 Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
