Таълимдан ишгача: Германия ва Япония дастурлари иштирокчилари билан учрашув
2026-07-09 16:25:00 / Янгиликлар

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Японияда логистика ҳамда Германияда тиббиёт соҳасида меҳнат фаолиятини бошлаш учун тил ва касб ўрганаётган ёшлар билан учрашув ўтказди.
📚 Унда ёшлар томонидан дам олиш кунлари ҳам ўқув хоналаридан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича таклифлар билдирилди. Мазкур ташаббус қўллаб-қувватланиб, масала ижобий ҳал этилди.
Германиянинг Globogate дастури натижалари:
▪️1287 нафар номзод дастурга жалб қилинган;
▪️737 нафар В2 даражадаги халқаро немис тили сертификатини олган;
▪️ 540 нафар Германия клиникаларида иш бошлаган;
▪️ 232 нафарнинг виза расмийлаштириш жараёни давом этмоқда;
▪️ 550 нафар тил курсларида таҳсил олмоқда.
👉Иштрок этиш учун ҳавола
Япониянинг Willer Express дастури:
▪️ Дастурда 50 нафар номзод иштирок этмоқда;
▪️Улар япон тили ва касбий тайёргарлик бўйича таълим олмоқда;
▪️ 8 ойлик ўқув курслари якунлангач, иштирокчилар Япониядаги юқори маошли иш ўринларига жойлаштирилади.


