ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШЛАР УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТ!
2026-07-02 20:40:00 / Янгиликлар

🤝 Миграция агентлиги ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур танлов миллий қўшиқчилик ва чолғу ижрочилиги санъатини тарғиб қилиш, истеъдодли юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижодий салоҳиятини намоён этишга хизмат қилади.
🎶 Агар сиз қўшиқ ижро этсангиз ёки миллий чолғу асбобларида маҳорат билан куй чалсангиз, ушбу танловда иштирок этиш имкониятини қўлдан бой берманг.
🏆Муносиблар қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
🥇 1-ўрин — 100 миллион сўм
🥈 2-ўрин — 80 миллион сўм
🥉 3-ўрин — 50 миллион сўм
📆 Аризалар июль ойи охирига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар Маданият вазирлигининг маҳсус комиссияси томонидан аниқланади ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида тантанали равишда эълон қилинади!
Танловда иштирок этиш тартиби:
Аввало xorijdaish.uz платформасида рўйхатдан ўтинг;
Шахсий кабинетиингиз орқали “Ватан садоси” республика кўрик-танлови учун ариза тўлдиринг ва иштирок йўналишини (қўшиқчилик ёки чолғу ижрочилиги) танланг;
Ижро этадиган асарингиз номини киритинг;
Жонли ижро қилинган видеони YouTube, Instagram, Telegram, TikTok, Facebook, VK, Odnoklassniki, Rutube ёки Google Drive платформаларидан бирига юкланг;
Видео ҳаволасини (линкини) аризадаги «Видео ҳаволаси» майдонига киритиб, аризангизни юборинг.
🌍 Қаерда бўлишингиздан қатъи назар, истеъдодингизни намоён этинг, миллий санъатимизни янада кенг тарғиб қилинг ва “Ватан садоси” республика кўрик-танловининг ғолиби бўлинг!
📢 Хабарни хорижда ишлаётган дўстингизга юборинг!
