Фаол ёшлар — кучли жамоанинг асоси
2026-07-03 09:20:00 / Янгиликлар

🤝 Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан учрашиб, меҳнат миграцияси соҳасини такомиллаштириш ҳамда хорижда ишлаш истагида бўлганларни тайёрлашда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича таклифларини тинглади.
💬 Мулоқотда талабаларнинг ташаббуслари, замонавий ёндашувлари ва соҳага оид фикрлари муҳокама қилинди.
👏 Шунингдек, Агентликда 3 ойдан буён амалиёт ўтаётган ва ишга бўлган иштиёқини намоён этган талабалардан бирини белгиланган тартибда ишга қабул қилиш тавсия этилди.
