Россияга бораётган фуқаролар диққатига! RuID иловасида рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланма
2026-07-01 08:00:00 / Эълонлар

🤝 Россия Федерациясига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълим олиш мақсадида бораётган Ўзбекистон фуқароларига RuID иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш ҳамда сафар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш тавсия этилади.
📋 Рўйхатдан ўтиш жараёнида:
🔹 Шахсий маълумотларни киритиш;
🔹 Сафар мақсадини кўрсатиш;
🔹 Биометрик тасдиқлаш босқичларини якунлаш талаб этилади.
📲 Ариза муваффақиятли тасдиқланганидан сўнг фойдаланувчига QR-код тақдим этилади. Уни сақлаб қўйиш ва Россия Федерацияси ҳудудига киришда тақдим этиш лозим.
⚠️ Эслатма: аризани Россияга киришдан камида 72 соат олдин топширишни унутманг.
Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси билан боғланиш учун:
☎️ Ишонч телефони:
+7 (925) 045-47-44
☎️ Call-марказ:
+7 (499) 230-00-32
😎 Telegram
📲 MAX
📲 Яқинларингизга улашинг!
Сўнгги янгиликларни "XORIJDA ISH" канали орқали кузатиб боринг.
