САЙЁР ҚАБУЛ
2026-06-30 19:30:00 / Эълонлар

2026 йил 1 июль куни соат 16:00 да Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемиров иштирокида Бухоро шаҳар "Касбий кўникмалар маркази"да Бухоро вилояти фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилади.
👉 Мазкур тадбир фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, меҳнат миграцияси соҳасига оид муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга амалий ечим топиш мақсадида ташкил этилмоқда. Сайёр қабул давомида фуқаролар ўз мурожаатлари, таклиф ва муаммолари билан бевосита иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, тадбирда ZOOM платформаси орқали онлайн иштирок этиш имконияти ҳам яратилган.
Ушбу ҳавола орқали уланинг 👇👇👇
📍Манзил: Бухоро шаҳри, Пиридасгир кўчаси, 13-уй, "Касбий кўникмалар маркази".
Мурожаат учун: +998 94 328 05 55 — Самойиддин Бешимов
🧳 Муҳим эслатма: Сайёр қабулга ташриф буюрувчи фуқаролардан ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини олиб келишлари сўралади.
