ИТАЛИЯДА ИШЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
2026-06-29 16:30:00 / Янгиликлар

«Италияга қонуний кириш йўлларини ривожлантириш – учинчи давлат фуқаролари учун жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик ва Италия меҳнат бозорига интеграциялашув» лойиҳаси Италия Республикаси Меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда ҳамда ушбу вазирликнинг Sviluppo Lavoro Italia (SLI) агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамкорлигида ижро этилмоқда.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон фуқароларига Италияда хавфсиз, қонуний ва шаффоф тарзда меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятини яратади.
Лойиҳа доирасида Италия иш берувчилари ва Ўзбекистон фуқаролари аниқ ҳамда шаффоф танлов жараёни орқали ўзаро боғланади. Жараён номзодларни саралаш, Ўзбекистонда жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик курсларини ташкил этиш ҳамда Италияда ишга жойлашишни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
Лойиҳа мақсадлари
Лойиҳа қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
- Италияда қонуний меҳнат қилиш имкониятларини кенгайтириш;
- Италия иш берувчиларининг малакали ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш;
- номзодларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш;
- хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини таъминлаш.
Лойиҳа қандай амалга оширилади?
Лойиҳа қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- Италия иш берувчиларидан мавжуд бўш иш ўринларини қабул қилиш;
- Миграция агентлиги томонидан тегишли малака ва иш тажрибасига эга номзодларни дастлабки саралаш;
- номзодларнинг Италия иш берувчилари билан суҳбатдан ўтиши;
- танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун Ўзбекистонда жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик курсларини ташкил этиш (италян тили, меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, касбий тайёргарлик);
- Италияга кириш ҳужжатларини расмийлаштириш ва ишга жойлашиш жараёнида кўмаклашиш.
Мавжуд бўш иш ўринлари
Ушбу бўлимда лойиҳа доирасида Италияда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари эълон қилинади. Бўш иш ўринлари мунтазам равишда янгиланиб борилади.
Номзодлар фақат Миграция агентлиги орқали, ҳар бир вакант иш ўрни бўйича кўрсатилган тартиб асосида ариза топширишлари мумкин.
- Электр жиҳозларини ўрнатувчи (монтажчи)
- Қурилиш ишчиси
- Металл пайвандловчиси
- Тозалаш хизмати ходими
- Дастурий таъминот ишлаб чиқувчиси
- Қум пуркаш ускунаси оператори / металл бўёқчиси
- Сантехника, иситиш тизимлари ва умумий техник хизмат кўрсатиш бўйича ишчи
- Техник чизмачи
- Маъмурий ёрдамчи
Кимлар топшира олади?
Лойиҳада қуйидаги талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишлари мумкин:
- эълон қилинган иш ўрни учун зарур малака ва иш тажрибасига эга бўлиш;
- Ўзбекистонда ташкил этиладиган жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик дастурида иштирок этишга тайёр бўлиш.
Лойиҳада иштирок этиш фақат расмий тартиб-таомиллар асосида амалга оширилади. Жараёнда хусусий воситачилар иштирок этмайди.
Қандай ариза топширилади?
Ариза топшириш учун:
- мавжуд бўш иш ўринлари билан танишинг;
- ҳар бир вакант иш ўрни бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўқинг;
- аризангизни Миграция агентлигининг расмий веб-сайти орқали юборинг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг роли
Миграция агентлиги лойиҳа доирасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- бўш иш ўринлари тўғрисидаги эълонларни жойлаштириш;
- номзодларни дастлабки саралаш;
- саралаш жараёнида номзодларга маслаҳат ва амалий кўмак бериш.
Харажатлар
Номзод томонидан қопланади:
- виза расмийлаштириш харажатлари;
- Италияга бориш транспорт харажатлари.
Иш берувчи томонидан қопланади:
- ишга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ харажатлар;
- Италия қонунчилигига мувофиқ талаб этиладиган мажбурий текширувлар (зарур бўлганда);
- саралаш жараёнидаги амалий синовлар;
- Италияга келгандан кейин қонунчиликка мувофиқ талаб этиладиган бошқа харажатлар.
Лойиҳада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тўлови мавжуд эмас. Шунингдек, ҳеч қандай воситачига тўлов амалга оширилмайди.
Боғланиш
Қўшимча маълумот олиш учун Миграция агентлигининг ушбу расмий веб-сайтида келтирилган алоқа маълумотлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
