Ижтимоий тармоқдаги бир пост инсон тақдирини ўзгартирди
2026-06-23 11:30:00 / Янгиликлар

Москвада оғир аҳволда яшаб келаётган ўзбекистонлик ҳақида бефарқ бўлмаган маҳаллий фаол Facebook’да пост қолдирди.
Аниқланишича, оққўрғонлик Абдувоҳид ака 2003 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетган, вақт ўтиши билан ҳужжатларини йўқотган ва оғир ҳаётий шароитда қолиб кетган.
Миграция агентлиги томонидан қисқа муддатда унинг шахси аниқланди, Ўзбекистондаги яқин қариндошлари топилди, қайтиш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди, авиачипта олиб берилди ва Ватанга қайтарилди.
Бугун у 23 йиллик айрилиқдан сўнг ўз уйида, оиласи бағрида. Бир инсоннинг тақдирига бефарқ бўлмаганлар саъй-ҳаракати натижа берди.
❗️Хорижда ишлаш даврингизда мушкул вазиятга тушсангиз Миграция агентлигининг 📞 1282 қисқа рақами ёки телеграмдан @huquqiy_yordam_uzbot га мурожаат қилинг.
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!
