Пенсияга чиқувчилар сони ортиб бормоқда: Германияга яна миллионлаб ходимлар керак
2026-06-23 09:35:00 / Янгиликлар

Германиянинг Иқтисодиёт институти (IW) таҳлилларига кўра, 2036 йилга бориб мамлакатда ишчи кучи салоҳияти 4,3 миллионга қисқариши мумкин.
Қарийб 20 миллион “беби-бумер” авлоди вакиллари босқичма-босқич пенсия ёшига етиб бормоқда. 2036 йилгача ҳар йили ўртача 1,3 миллион ходим пенсияга чиқса, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар тахминан 800 мингни ташкил этаяпти.
Мутахассислар мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий тизимини барқарор сақлаш учун хорижий малакали кадрларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.
Миграция агентлиги томонидан Германияда ишлашни режалаштираётган ҳамюртларимиз учун қонуний ва хавфсиз меҳнат миграцияси доирасида 200 дан ортиқ иш ўринлари таклиф этилади 👇
1. Қурилиш соҳаси
2. Юк машинаси ҳайдовчиси
3. Автобус ҳайдовчиси
4. Ҳамширалик 1
5. Ҳамширалик 2
