Янги йўналиш: Францияда мавсумий қишлоқ хўжалигида иш
2026-06-12 18:25:00 / Эълонлар

👉🏻 Иш тури: мева ва сабзавот далаларида ҳосил териш
📍 Иш жойи: Франциянинг Maine-et-Loire ва Rhône ҳудудлари
🗓 Иш бошланиш вақти:
— мева далаларида жорий йил 17-август
— сабзавот далаларида 1-октябрь
Номзодлар учун талаблар:
💢 25–45 ёшдаги, судланмаган эркак ва аёллар;
💢 француз тилини мулоқот даражасида билиш;
💢 қишлоқ хўжалиги соҳасида камида 3 йиллик тажриба.
💷 Ойлик маош: ойига 1650 € (қўлга тегади)
Номзод ҳисобидан харажатлар:
📍 Виза учун тўлов (Франция элчихонаси тўлови): 99 € (миллий виза тури учун) + TLS Contact маркази хизмати;
📍 авиачипта;
📍 ётоқхона ва транспорт – ойига 275 €;
📍 озиқ-овқат харажатлари.
🧮 Виза ва авиачипта учун сарфланган маблағларнинг бир қисми Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилади (номзод ишга жойлашганидан сўнг).
➡️ Танлов иш берувчи вакиллари томонидан онлайн тартибда ўтказилади.
📝 НОМЗОДЛАР XORIJDA ISH ПЛАТФОРМАСИДА CV ТЎЛДИРГАНЛАР ОРАСИДАН ТАНЛАБ ОЛИНАДИ!
❗️Шошилинг, жойлар чекланган! Анкетангизни жорий йил 20-июнгача "XORIJDA ISH" платформасида шакллантиришингиз керак.
☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (545) ёки 1282 (қисқа рақами)
📢 Яқинларингизга тарқатинг!
📲 Сўнгги янгиликлардан “Xorijda ish” канали орқали хабардор бўлиб туринг!
