Беларусьдаги ёш ватандошлар билан мулоқот ўтказилди
2026-06-11 16:00:00 / Янгиликлар

Минск шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Беларусь ҳудудида таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш ватандошларимиз ҳамда Ўзбекистон ёшлари кенгаши фаоллари билан учрашди.
Мулоқот давомида Миграция агентлиги масъуллари хориждаги ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги имкониятларни гапириб ўтди.
Шунингдек, Беларусьдаги ўзбекистонлик ёшлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва Ватан тараққиётига қўшаётган ҳиссасини қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифларини билдирди.




