Водийлик ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-06-11 17:30:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни доирасида Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Э.Тоштемиров Наманган шаҳрида хорижда ишлаш ниятида тайёрланаётган ёшлар билан учрашди.

Учрашувда немис тилини ўрганаётган ёшлар халқаро сертификат имтиҳонлари учун навбат олишдаги қийинчиликларни тилга олди.
Шу муносабат билан Миграция агентлиги ҳамкорлигида Германиянинг TELC ва Австриянинг ÖSD сертификатлаш марказларининг расмий филиалларини жорий йил июль ойида Наманган вилоятида очиш режалаштирилгани маълум қилинди. Бу ёшларга имтиҳонларни ортиқча кутишларсиз топшириш имконини яратади.
Шуниндек, Миграция агентлиги ва Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкорлигида Марғилонда ташкил этилган Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази расман ишга туширилди.
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!
