1-ИЮНЬ — ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ
2026-06-01 09:00:00 / Байрамлар

Шу сабабли ҳам ҳар бир боланинг соғлом, хавфсиз ва бахтли муҳитда вояга етиши жамиятнинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
📖 Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни илк бор 1950 йил 1 июнда нишонланган. Ушбу сана болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлиги, таълим олиши ва муносиб ҳаёт кечириши масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида таъсис этилган.
🌍 Бугунги кунда бу сана дунёнинг кўплаб мамлакатларида болажонларга меҳр ва эътибор кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғояларини тарғиб этувчи муҳим кун сифатида нишонланади.
✨ Ҳар бир боланинг бахтли болалиги, ёрқин келажаги ва улкан орзулари бўлишга ҳақли.
Барча болажонларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этамиз! Уларнинг қувончли кулгуси, беғубор орзулари ва ютуқлари юртимизнинг энг катта бойлигидир.
