Хотира ва қадрлаш куни
2026-05-09 09:00:00 / Байрамлар

9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда тарихий хотирани асраш, Ватан озодлиги ва халқ тинчлиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларнинг жасоратини ёд этиш ҳамда уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида кенг нишонланади.
Ушбу сана халқимиз учун тинчлик ва осойишталикнинг қадрини англаш, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фидойилар хотирасини эъзозлаш билан бирга, катта авлод вакилларига ҳурмат кўрсатишнинг муҳим тимсоли ҳисобланади.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ижтимоий тармоқларда байрамнинг тарихи, унинг мазмун-моҳияти, миллий қадриятларимизда хотира ва эҳтиром тушунчаларининг ўрни ҳамда аждодларимиз меросини келажак авлодга етказишнинг аҳамиятига оид маълумотларни кенг ёритиш ёшларни ватанпарварлик, миллий ғурур ва тарихий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
