БУХОРОДА БОШЛАНГАН ЛОЙИҲА ЭНДИ БУТУН ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
2026-06-08 09:15:00 / Янгиликлар

Аввалроқ Германиянинг «Premium Food Group» корхонасида ишлаш учун 140 нафар ҳамюртимиз меҳнат шартномасига эга бўлганди.
Эндиликда мазкур лойиҳа республика бўйлаб кенгайтирилди ва ўқув жараёнларига расман старт берилди.
📚 Иштирокчилар немис тили, касбий кўникмалар ҳамда Германия меҳнат муҳити бўйича тайёргарликдан ўтади. Ўқувлар якунида ишлаш учун зарур жараёнлар босқичма-босқич амалга оширилади.
📈 Лойиҳага 1600 дан ортиқ номзод қизиқиш билдирган бўлиб, дастлабки босқичда 241 иштирокчи саралаб олинди.
❗️Сизга ҳам қизиқ бўлса XORIJDA ISH платформасида CV яратинг ва бўш иш ўрнига ариза қолдиринг:
https://xorijdaish.uz/vacancy?vacancy_id=1388&is_agency=0
