⚠️ Бир неча дақиқада топилган "осон пул" баъзан бир неча йиллик озодликдан маҳрум қилиши мумкин.
2026-06-05 13:40:00 / Янгиликлар

Статистикаларга кўра, хорижда ишлаш даврида жиноят ишларига аралашиб қолган кўплаб инсонлар дастлаб шунчаки "бир пакетни етказиб бериш", "танишга ёрдам бериш" ёки "қўшимча даромад" таклифини қабул қилган.
❗️ Энг хавфлиси — уларнинг аксарияти қонунбузарлик содир этаётганини билмаган.
Эсда тутинг: "ичида нима борлигини билмаганман" деган важ жавобгарликдан озод қилмайди.
🛡 Ҳар бир топшириқнинг қонунийлигини текширинг. Шахсий ҳужжатларингизни бегона шахсларга берманг. Тез бойиш ваъдаларига ишонманг.
Хавфсиз миграция — ҳушёрликдан бошланади.
📢 Ушбу хабарни яқинларингизга ҳам юборинг.
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!
