🌱 ЭКО-ФАОЛ ХОДИМ
2026-06-06 10:00:00 / Экофаол ходим

Бугун Миграция агентлиги ходимлари юртимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик маданиятни юксалтириш мақсадида дарахт экиш тадбирида фаол иштирок этди.
Ҳар бир экилган ниҳол — келажакка қилинган сармоя. У йиллар ўтиб юзлаб инсонларга соя, тоза ҳаво ва гўзал муҳит тақдим этади. Шунинг учун ҳам экологик масъулият фақат давлат ташкилотлари ёки мутахассисларнинг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Бугун битта дарахт экиш учун сарфланган бир неча дақиқа, эртага бутун бир маҳалла, шаҳар ёки мамлакатнинг экологик келажагига хизмат қилиши мумкин.
🍃 Келинг, табиатга бефарқ бўлмайлик!
🍃 Ҳар биримиз камида битта ниҳол экиб, уни парваришлайлик!
🍃 Яшил ва мусаффо Ўзбекистонни биргаликда барпо этайлик!
Чунки келажак авлод биздан қандай бинолар қурганимизни эмас, қандай муҳит қолдирганимизни ҳам сўрайди.



