4 минга яқин юртдошимизга 6 миллиард сўмлик компенсация берилди!
2026-06-04 17:55:00 / Янгиликлар

Хорижга ташкилий тартибда ишга кетган фуқароларнинг виза, авиачипта ва тил сертификати харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қоплаб берилмоқда.
Лекин кўплаб аризалар 3 та оддий хато сабабли рад этилмоқда:
❌ Тўлиқ юкланмаган ҳужжатлар;
❌ Иш берувчи билан меҳнат шартномаси ўрнига бошқа ҳужжатларни юбориш;
❌ Нотўғри банк реквизитларини киритиш.
❗️Компенсациядан фойдаланиш учун ҳужжатларни XORIJDA ISH платформасига диққат билан юкланг.
📹 Видео йўриқнома 👉бу ерда 👈
➡️ Хизмат ойнасига ўтиш
