📢 “VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
2026-06-04 10:50:00 / Эълонлар

“VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2025 йил 29 июлда берилган 926213 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 29 майдаги 2766728-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар “VIZA LAB XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 3 июльга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 171, 711)
