EPS-TOPIK 2026 НАТИЖАЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
2026-05-26 21:10:00 / Эълонлар

2026 йил 9–12 март кунлари EPS-TOPIKнинг ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш-1 соҳалари бўйича имтиҳонларда иштирок этиш учун жами 8158 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтган эди. Шундан, 6468 нафар номзод 6–23 апрель кунлари EPS-TOPIK имтиҳонларида иштирок этди.
📊 Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK) томонидан Миграция агентлигига тақдим этилган натижаларга кўра:
✅ Ишлаб чиқариш соҳаси бўйича — 1653 нафар номзод
✅ Хизмат кўрсатиш-1 соҳаси бўйича — 225 нафар номзод имтиҳонлардан муваффақиятли ўтди.
👉 Ишлаб чиқариш соҳаси имтиҳон натижалари
👉 Хизмат кўрсатиш-1 соҳаси имтиҳон натижалари
Изоҳ: Рангларни ажратиш (далтонизм) билан боғлиқ муаммоси мавжуд номзодлар “Y” белгиси билан қайд этилган бўлиб, улар тўплаган балларидан қатъи назар, имтиҳондан ўтмаган деб ҳисобланади.
❗️Тестлардан муваффақиятли ўтганларни SKILL-TEST (малака имтиҳони)га пухта тайёргарлик кўришларида Миграция агентлиги тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бепул ўқув курсларига таклиф қилади.
📍 Малака имтиҳонининг аниқ вақти ҳамда манзили ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.
☎️ Мурожаат учун:
📞 71 202-33-55
📞 1282 (қисқа рақам)
