Япония ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда
2026-05-22 09:50:00 / ОАВ биз ҳақимизда

✔️ Маош йилига 35 минг АҚШ долларигача
Миграция агентлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Япониянинг Onodera User Run ва Willer Express компаниялари ҳамкорлигида ўзбекистонлик тажрибали ҳайдовчилар учун Японияда ишлаш имконияти эълон қилинди.
Дастур доирасида номзодлар тезюрар автобус ва юк машиналари ҳайдовчиси сифатида ишга жалб этилади. Хабарда йиллик даромад 35 минг АҚШ долларигача етиши мумкинлиги айтилмоқда.
Номзодлар 21–38 ёшда бўлиши, D, CE ёки BC тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларидан камида бирига эга бўлиши талаб этилади.
Танланганлар учун Тошкентда 10 ойлик бепул япон тили ва касбий тайёргарлик курси ташкил этилади. Японияда ишчи виза, тиббий ва ижтимоий суғурта ҳамда турар жой иш берувчи ҳисобидан таъминланади.
Танлов онлайн тарзда ўтказилади.
Манбаа: @uzdiplomat
