Ҳеч қайси давлатда кузатилмаган мурожаат: Президентдан ёшларга катта ишонч
2026-05-25 08:00:00 / Янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган мурожаати нафақат самимий табрик, балки Янги Ўзбекистон ёшларига берилган улкан баҳо ва тарихий ишонч рамзи бўлди.
❗Эътиборлиси, жаҳон амалиётида давлат раҳбарининг мактаб битирувчиларига бундай кенг қамровли, батафсил ва илҳомлантирувчи мурожаат йўллаши деярли учрамайди. Бу – ёшларга муносабатда мутлақо янги ёндашув.
Давлатимиз раҳбари битирувчиларни “Учинчи Ренессанс бунёдкорлари” деб атади. Бу шунчаки баландпарвоз ибора эмас. Бу – мамлакат келажагини айнан билимли, ташаббускор ва ватанпарвар ёшлар билан боғлаётган давлат сиёсати ифодасидир.
Бугун ёшлар учун:
207 та олий таълим муассасаси,
стартаплар учун 100 миллион доллар,
IT ва сунъий интеллект соҳасида минглаб имкониятлар,
тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар тайёр.
✅ Энг муҳими, бугун Янги Ўзбекистонда ёшларга “сен уддалай оласан” деган ишонч берилмоқда.
🏅 Маълумот учун: жорий йил биринчи марта 11 минг нафардан зиёд ўқувчи мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомламоқда.
