Чет элга кетишда ҳам, Ватанга қайтишда ҳам хавфсизликни унутманг!
2026-05-22 09:00:00 / Эълонлар

Сўнгги пайтларда ноқонуний ва техник носоз транспорт воситалари сабаб кўплаб кўнгилсиз ҳолатлар юз бермоқда. Айрим “арзон”, “тез етказамиз” деган таклифлар ортида эса катта хавф яширинган бўлиши мумкин.
❗️ Сафар давомида ўзингизни хавф остига қўйманг:
✔️ Фақат расмий ва ишончли транспорт хизматларидан фойдаланинг
✔️ Ҳайдовчи ва транспорт ҳужжатларини текшириб олинг
✔️ Имкон қадар поезд ёки самолёт каби хавфсиз транспорт турларини танланг
✔️ Тунги ва узоқ масофали сафарларда эҳтиёт чораларига амал қилинг
✔️ Йўлга чиқишдан олдин об-ҳаво ва йўл ҳолатини текшириб олинг
✔️ Бегона ва ноқонуний ташувчиларнинг таклифларига ишонманг
🛑 Унутманг: бир неча соат ёки озгина маблағни тежаш ҳаётингиздан қиммат эмас!
📞 Фавқулодда вазиятларда:
Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами ёки 24/7 ишловчи @huquqiy_yordam_uzbot орқали мурожаат қилинг.
