Тошкентда халқаро меҳнат бозори учун кадрлар тайёрлайдиган “ИНТИЛ” ўқув маркази очилди
2026-05-20 10:05:00 / Янгиликлар

“Тошкент халқаро Миграция форуми”доирасида хорижда ишлаш ниятида бўлган юртдошларимизни замонавий касблар ва хорижий тилларга тайёрлашга ихтисослашган “Интил" маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.
Форумнинг юқори даражадаги меҳмонлари иштирокида очилган мазкур марказ янги авлод таълим маскани сифатида эътироф этилди.
🎤 Тадбирда сўзга чиққан халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлар ушбу ташаббусни – меҳнат миграциясини тартибли, хавфсиз ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш асосида ташкил этишда муҳим қадам эканини таъкидладилар.
Инфратузилма 600 ўринли ўқув хоналари, 180 ўринли амалий машғулотлар зали, 120 ўринли имтиҳон маркази ва 400 ўринли ётоқхонани ўз ичига олади.
🛠 Марказда ҳамширалик, мехатроника, электротехника, пайвандчилик, юк машинаси ҳайдовчилиги ва бошқа йўналишларда амалий тайёргарлик ташкил этилади.
📑 Шунингдек, халқаро имтиҳонларни топшириш, бепул консалтинг, виза, ҳужжатлаштириш, авиакасса ва банк хизматлари ҳам йўлга қўйилади.








