1,2 млн нафар Ўзбекистон фуқароси чет элда меҳнат қиляпти
2026-05-18 11:25:00 / ОАВ биз ҳақимизда

Айни вақтда Тошкент шаҳрида “Тошкент халқаро миграция форуми” бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилди UZ24.uz мухбири.
Форумда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳозирги кунда чет элда 1,2 млн нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилаётганини айтиб ўтди. Улар ўтган 2025 йилда ватанига 18,9 млрд доллар юборган.
Шунингдек, ўтган йилда чет элда оғир ҳолатда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларига 6300 та йўл чиптаси олиб берилган.
Манбаа: UZ24.uz
