АҚШ билан меҳнат миграцияси бўйича янги келишувларга эришилди
2026-05-13 11:30:00 / ОАВ биз ҳақимизда

Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган Халқаро миграцияни кўриб чиқиш форуми доирасида АҚШнинг қатор таълим муассасалари, иш берувчилари ва юридик ташкилотлари билан меҳнат миграцияси соҳасида янги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди. Учрашувлар якунларига кўра тиббиёт, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш бўйича келишувларга эришилди.
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация International Migration Review Forum доирасида халқаро ҳамкорлар билан қатор учрашувлар ўтказди.
Форум очилишида Антонио Гутерриш ва Эми Поуп глобал миграция сиёсати бўйича асосий йўналишлар ҳақида фикр билдирди.
Бундан ташқари Head Honchos билан H-2A визаларини расмийлаштириш, ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги ходимларининг салоҳиятини АҚШда тарғиб қилиш ва 8–10 ҳафталик тайёрлов дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Манбаа: uznews.uz, kun.uz, www.gazeta.uz.
