📢 “Workmall xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
2026-05-12 17:00:00 / Янгиликлар

“Workmall xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2024 йил 1 январда берилган 215300 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 10 майдаги 2653446-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
📌 Ҳурматли фуқаролар!
Агар "Workmall xususiy bandlik agentligi" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 30 майга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 171, 711)
