"ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯ ФОРУМИ 2026"
2026-05-05 08:20:00 / Янгиликлар

📅 2026 йил 18–19 май куни Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзусида Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар:
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
— Халқаро Миграция ташкилоти
💬 Форум доирасида:
▪️ Халқаро даражадаги Миграция экспертлари иштирокида пленар сессиялар;
▪️ Меҳнат миграцияси, малакалар, гендер, ёшлар ва иқлим мавзуларида панеллар;
▪️ Иш берувчилар билан тўғридан-тўғри учрашувлар (B2B, B2G, G2G);
▪️Халқаро ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани;
▪️ Янги келишувлар ва ҳамкорлик имкониятлари.
👥 Кимлар қатнашади?
— БМТ тизими ва халқаро ташкилотлар;
— Ҳукумат ва вазирликлар вакиллари;
— Европа ва Осиёдан иш берувчилар;
— Фуқаролик жамияти ва экспертлар;
— Оммавий ахборот воситалари вакиллари.
Жами: 300+ халқаро иштирокчи
🔐 Асосий ғоя:
Хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция — барқарор тараққиёт асоси.
📢 Форумда иштирок этиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг:
