Франция билан ҳамкорлик
2026-04-27 19:40:00 / Янгиликлар

💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Францияда ҳамюртларимизни қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш бўйича муҳим учрашувлар ўтказди.
🌱 Қишлоқ хўжалиги соҳаси
✒️ Франция Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари Федерацияси (FNSEA) билан узумзорларда мавсумий ишларга ҳамюртларимизни жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
📌 Жорий йил ёз ойларидан бошлаб пилот лойиҳа доирасида Францияда ишлаш истагини билдирган 50 нафар номзод илк бор ушбу давлатга ишга юборилади.
📝 Францияда кадр танлаш ва бандлигини таъминлашга ихтисослашган ташкилот — “Sélect Recruiting Service” билан номзодларни саралаш ва ишга жойлаштириш бўйича битим имзоланди.
🎓 Таълим ва иш интеграцияси
📚 CFA AC Paris компанияси билан “таълим + иш” форматида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
📌 Францияда ресторан соҳасида ўқиш ва ишлаш имкониятини яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
🏛 Келишувларни амалга ошириш ва ташкилий-ҳуқуқий масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Франция Республикасининг Ташқи ишлар, Ички ишлар, Таълим вазирликлари мутассаддилари ҳамда “France Travail” давлат бандлик хизмати , CCI Île-de-France — Савдо-саноат палатаси, AP-HP Париж давлат шифохоналари хизмати билан самарали музокаралар ўтказилди.








