“NPS Personal xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
2026-04-15 16:45:00 / Янгиликлар

“NPS Personal xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2023 йил 15 декабрда берилган 294921- сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 13 апрелдаги 2556114-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
📌 Ҳурматли фуқаролар!
Агар "NPS Personal xususiy bandlik agentligi" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 30 апрелга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 171, 711)
