КОРЕЯДА ИШЛАШ УЧУН КЕЙИНГИ ҚАДАМ
2026-03-25 15:40:00 / Эълонлар

❗️ EPS-TOPIK–2026 имтиҳонларида иштирок этиш мақсадида жорий йилнинг 9–12-март кунлари онлайн рўйхатдан муваффақиятли ўтган номзодлар сони 8158 нафарни ташкил этди.
🔹 Ишлаб чиқариш соҳаси бўйича: 7624 нафар
🔹 Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича: 534 нафар
📅 Имтиҳон саналари:
🔸 Ишлаб чиқариш соҳаси номзодлари учун:
2026-йил 6–22 апрел кунлари
🔸 Хизмат кўрсатиш-1 соҳаси номзодлари учун:
2026-йил 23-апрел куни
📌 Имтиҳон иштирокчилари учун муҳим маълумотлар:
- Хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган ҳамда белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган номзодлар имтиҳонга киришлари мумкин эмас.
- Имтиҳонда электрон воситаларидан (мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва ҳ.к.) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
- HRD талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 4 йил муддатга чеклов қўйилади.
Миграция агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтганларни Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди. Фақатгина Корея иш берувчилари танловларида иштирок этиш имкониятини беради.
Имтиҳонлар “Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги”да бўлиб ўтади.
📍 Манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй
📍 Локация
Диққат! Автотураргоҳ бўлмаганлиги сабабли сиздан машинасиз келишингизни сўраб қоламиз!
❗️ Номзодлар белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.
👉 Ишлаб чиқариш соҳаси номзодлари рўйхати
👉 Хизмат кўрсатиш-1 соҳаси номзодлари рўйхати
☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами)
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
